
Остон Ўрунов билан боғлиқ хушхабар!
- 28-сентябр 2021, 16:00
- Javokhir Azimov
- 0
- Футбол
Россия Премьер-лигасида ҳаракат қилаётган легионеримиз Остон Ўрунов жароҳат олгани ҳақида хабар берган эдик.
"Уфа" бош директори Шамиль Газизовнинг маълум қилишича, ярим ҳимоячи жароҳатидан фориғ бўлган. у ўнг оёғининг бош бармоғи синганлиги туфайли ўйинларда қатнаша олмаётганди. Шу боис, Остон собиқ клуби "Спартак" билан ўйинни ўтказиб юборди.
"У бугун умумий гуруҳ машғулотларига қўшилди",-деди Газизов. Шунингдек, директор якуний қарор маруббий томонидан қабул қилинишини таъкидлаб ўтди.
Маълумот ўрнида, Ўрунов бошқирдистонликлар таркибида умумий 22 учрашувда майдонга тушиб, 1 та ассист муаллифига айланган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ