Ўсмирларимиз Халқаро мусобақада 5 та медални қўлга киритди
- 22-май 2025, 18:58
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- Бокс
15-22 май кунлари Озарбайжоннинг Боку шаҳри бокс бўйича ўсмирлар ўртасида “Гейдар Алиев” халқаро хотира турнирига мезбонлик қилди. Ушбу мусобақада терма жамоамиз вакиллари ҳам баҳслар олиб боришди. Якунларга кўра йигитларимиз 2 та олтин 3 бронза медалларини қўлга киритди.
Ғолиб ва совриндорларимиз билан танишинг:
Олтин медал:
-66 кг: Комронбек Ҳамдамов
-75 кг: Шахриёр Расулжонов
Бронза медал:
-52 кг: Бекзод Исмоилжонов
-60 кг: Рушан Сайдуллаев
-80 кг: Умаржон Назаров
Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси хабар бермоқда.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ