Осиё кубоги. Ироқ плей-офф масаласини ҳал қилди
- 19-январ 2024, 18:52
- Suhrob Xolbekov
- 0
- Футбол
Бироз олдин Ироқ терма жамоаси Японияни 2:1 ҳисобида мағлуб қилди. Ўйинда Айман Ҳуссайн дубль қилган бўлса, Ватару Эндо жавоб қайтарди.
Шу тариқа, Касас шогирдлари гуруҳ пешқадамига айланиб олди. Айни пайтда ироқликлар ҳисобида 6 очко мавжуд. Япония 3, Индонезия ва Вьетнамда 0 очдо бор.
Ироқ 2-турдан кейин плей-оффга йўл олган 3-жамоага айланди. Бундан олдин Австралия ва Қатар жамоалари ҳам гуруҳдан муддатидан олдин чиққанди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ