
Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон ОТЖ Хитойни мағлуб этди
- 19-июн 2023, 18:29
- Javokhir Azimov
- 1
- Футбол
Хитойда ўқув-машғулот йиғини олиб бораётган Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси бугун мезбонларга қарши ўртоқлик ўйинида иштирок этди.
Тимур Кападзе Жасурбек Жалолиддинов ва Алишер Одиловнинг голлари эвазига 2:1 ҳисобида зафар қучди. Майдон эгаларининг ягона голи Жиа Фейфан ҳисобига ёзилди.
Захирадан қуйидаги футболчилар майдонга тушди: Пўлатхўжа Холдорхонов, Ҳусайн Норчаев, Умарали Раҳмоналиев, Муҳаммадазиз Иброҳимов, Жавоҳир Утамуродов, Фарруҳ Мухторов, Элдор Бегимов.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ