Асосий мазмунга ўтиш
Туркия Суперлигаси. "Истабул Башакшеҳир" сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутилиб қолди

Туркия Суперлигаси. "Истабул Башакшеҳир" сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутилиб қолди

  • 0
  • Футбол

Туркия Суперлигасининг 30-туридан ўрин олган навбатдаги учрашув ўз якунига етди.

"Трабзонспор" ўз майдонида "Истанбул Башакшехир"ни қабул қилиб, 1:1 ҳисобида дуранг қайд этди. Дастлаб, 73-дақиқада Фелипе Аугусто ҳисобни очган бўлса, 90+3'-дақиқада  Селке гол уриб, жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди. 

Мазкур баҳсда ҳамюртимиз Элдор Шомуродов асосий таркибда майдонга тушиб, 75 дақиқа ҳаракат қилди. Шунингдек, Аббосбек Файзуллаев 81-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди.

Маълумот учун, айни пайтда Нури Шаҳин шогирдлари 47 очко билан турнир жадвалида 5-ўринда бормоқда, "Трабзонспор" эса 67 очко билан 3-поғонани эгаллаб турибди.

 

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ