Ўртоқлик ўйини. ОКМК йирик ҳисобда "Шўртан"ни мағлуб этди
- 25-феврал 2025, 20:31
- Jahongir Inomjonov
- 0
- Футбол
Суперлига иштирокчилари янги мавсумга тайёргарликни давом эттирмоқда.
Ўртоқлик ўйини доирасида ОКМК ва "Шўртан" жамоалари тўқнаш келди. Баҳс 30 дақиқадан ташкил топган тўртта таймдан иборат бўлди.
Мазкур беллашувда ОКМК йирик 5:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди.
Мезбонларнинг голларига Нодирбек Абдураззоқов (23), Ажак Риак (35), Акбар Ўктамов (70), Наоаки Сенага (86) ва Аброр Каримов (97) муаллифлик қилди. Ғузорликларнинг ягона голи эса 42-дақиқада Тимур Мамасидиқов томонидан киритилди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ