Олтита гол киритилган баҳсда "Боруссия" шармандали мағлубиятга учради
- 12-декабр 2020, 21:24
- 0
- Футбол
Германия чемпионати 11-турида "Боруссия Дортмунд" ўз майдонида "Штутгарт"ни қабул қилиб, йирик ҳисобда имкониятни бой берди.
Ўйин "Штутгарт"нинг устунлиги остида ўтди. Ўйиннинг 25 дақиқасида Эмре Жан ўз жарима майдони ичида рақибига қўполлик ишлатди ва ҳакам 11 метрлик жарима тўпи белгилади. Силас Вамангитука пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни очди. 39-дақиқада Жованни Рейна Рафаэл Геррейру узатмасини тўхтатиб олиб, дарвозабоннинг устидан оҳиста ошириб қўйди. 53-дақиқада дортмундликлар ҳимоячиси Геррейрунинг хатосидан сўнг, Силас Вамангитука кучли зарба билан дарвозани ишғол қилди. Оралан етти дақиқа ўтиб, Филипп Форстер "Боруссия" дарвозасини ишғол қилди. Ўзини йўқотиб қўйган дортмундликлар ҳимоячилар 64-дақиқада ўз жарима майдони яқинида хатога йўл қўйди ва Танги Кулибали дарвозанинг чап бурчагига аниқ зарба йўллади. Иккинчи таймга қўшиб берилган биринчи дақиқада Николас Гонсалес дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва ўйинга сўнгги нуқтани қўйди.
{online}3399390{/online}