"Олтин тўп" учун номзодлар қачон эълон қилиниши маълум
- 12-июн 2025, 20:08
- Ali Ahmadxo’jayev
- 0
- Футбол
"Олтин тўп" мукофотига номзодлар август ойида эълон қилинади.
Франcе Football версиясига кўра йилнинг энг яхши футболчисига бериладиган мукофотнинг расмий аккаунти хабар беришича, номзод футболчилар рўйхати 7 август куни эълон қилинади.
Мукофот топшириш маросими 22-сентябрь куни Париждаги "Шатле" театрида бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, сўнгги маротаба бу мукофотни "Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Родри қўлга киритган эди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ