
"Олимпик" Смоловнинг ягона голи эвазига мағлуб этилди
- 12-феврал 2023, 15:20
- 0
- Футбол
Туркияда ўқув-машғулот йиғинини давом эттираётган "Олимпик" клуби бугун Анталиядаги “Регнум” меҳмонхонаси стадионида Россиянинг "Динамо" жамоасига қарши майдонга тушди. Ушбу учрашувда "олимпиячилар" рақибига 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди.
Ягона гол муаллифи Фёдор Смолов бўлди. У 80-дақиқада пенальтидан унумли фойдаланди. Мазкур гол ўйин тақдирини ҳал қилди.
Бундан олдинги баҳсда Тимур Кападзе шогирдлари Россиянинг "Арсенал Тула" клубига 2:4 ҳисобида мағлуб бўлганди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ