Асосий мазмунга ўтиш
ОКМК сербиялик ярим ҳимоячи билан шартнома имзолади

ОКМК сербиялик ярим ҳимоячи билан шартнома имзолади

  • 0
  • Футбол

Урош Койич ОКМК  футболчиси! 

Олмалиқнинг ОКМК  жамоаси таркибни кучайтиришда давом этади. Сербиялик ҳужумкор ярим ҳимоячи Урош Койич билан расман шартнома имзоланди. Клуб ва футболчи ўртасидаги ҳамкорлик келишуви 2+1 тизимида расмийлаштирилди.

22 ёшли янги футболчимиз асосан Сербия чемпионатларида тобланган бўлиб, фаолияти давомида "Боратс", "Инджия" ва "Лознитса" каби клублар шарафини ҳимоя қилган. У профессионал даражада жами 87 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 17 та гол ва 4 та голли узатмани ёздириб қўйишга муваффақ бўлган.

Шунингдек, Урош Койич профессионал фаолиятига қадар "Вождоватс У-19" жамоаси сафида 33 та учрашувда иштирок этиб, 4 бор рақиблар дарвозасини ишғол этган.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ