Асосий мазмунга ўтиш
ОКМК ўртоқлик ўйинида Жанубий Корея грандидан устун келди

ОКМК ўртоқлик ўйинида Жанубий Корея грандидан устун келди

  • 0
  • Футбол

Янги мавсумга тайёргарликни Бирлашган Араб Амирликларининг Абу-Даби шаҳрида олиб бораётган Олмалиқнинг ОКМК клуби илк назорат ўйинида Жанубий Кореянинг “Ульсан Хёндэ” клубини мағлубиятга учратди. Учрашувнинг дастлабки дақиқасидаёқ “кончилар”нинг кўрикда бўлиб турган ҳужумчиси Давид Схиртладзе гол уриб, ҳисобни очди. 14-дақиқада Наоаки Сенага орадаги фарқни иккитага оширди. Биринчи бўлим давомида корейслар битта гол билан жавоб қайтариб ҳисобни қисқартирди. Иккинчи бўлимда рақиблар ҳисобни тенглаштирган бўлсада, Абубакр Ризо Турдиалиев 80-дақиқада “кончилар”ни яна олдинга олиб чиқди 3:2. Учрашув якунигача дарвозаларга бошқа гол урилмади ва ОКМК илк ўйинини ғалаба билан якунлади. 

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ