ОКМК Грузия жамоаси билан дуранг ўйнади
- 12-феврал 2025, 20:18
- Jahongir Inomjonov
- 0
- Футбол
ОКМК Анталядаги йиғини доирасидаги навбатдаги назорат ўйинини Грузиянинг "Самгурали" жамоасига қарши ўтказди.
Беллашувда жамоалар кучи тенг келди - 2:2.
Дастлаб, 3-дақиқада грузияликлар ҳисобни очган бўлса, 26-дақиқага келиб улар ҳисобни 2:0 кўринишига келтириб қўйди. 10 дақиқадан сўнг эса Нодирбек Абдураззоқов тактик ҳужумни гол билан якунлади ва орадаги фарқни қисқартирди. 42-дақиқага келиб Хуршид Ғиёсов ОКМК фойдасига белгиланган пенальтини голга айлантирди.
Шу тариқа, олмалиқликлар мавсум олди йиғин доирасидаги олтинчи ўртоқлик ўйинида дурангга имзо чекди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ