
Оғир атлетика. Ўзбекистон чемпионатининг яна бир куни ортда қолди
- 22-июн 2024, 23:39
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Оғир атлетика
Хабар берганимиздек, Чирчиқ шаҳрида кичик ўсмирлар ўртасида (U15) Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтмоқда. 300 нафардан ортиқ ёш полвонлар мусобақанинг бугунги дастурида қизлар ўртасида -55 кг ҳамда 59 кг вазн тоифасида, ўғил болалар ўртасида эса -61 кг вазн тоифасида баҳслар ўтказилди.
Қуйида иккикураш натижасига кўра ғолиб ва совриндорлар рўйхати билан таништириб ўтамиз:
-55 кг (қиз болалар)
Олтин - Камола Камилова - 141 кг (Хоразм в.)
Кумуш - Райхон Ғаниева - 140 кг (Андижон в.)
Бронза - Шахризода Комилова - 115 кг (Хоразм в.)
-59 кг (қиз болалар)
Олтин - Ўғилой Рахманова - 152 кг (РОПСТТМ)
Кумуш - Зарина Абдуллахақова - 148 кг (Андижон ОПСТТМ)
Бронза - Гулхумор Махсутова - 147 кг (ҚҚР)
-61 кг (ўғил болалар)
Олтин - Азизбек Қутбиддинов - 204 кг (Наманган ОПСТТМ)
Кумуш - Али Жалғасов - 199 кг (ЧОПСТТМ)
Бронза - Абдулло Фралов - 191 кг (Самарқанд в.)