
Оғир атлетика. Бугун Осиё чемпионатида 11 та медаль қўлга киритилди
- 31-июл 2023, 22:37
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Оғир атлетика
Оғир атлетикачиларимиз Ҳиндистонда ўтаётган ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг бугунги кунида ҳам совриндорлар қаторидан жой олишди. Спортчиларимиз ушбу кун баҳсларида 2 та олтин, 4 та кумуш ва 5 та бронза медалларини жамғаришди.
Батафсил:
Олтин медаль:
-67 кг: Нурилло Давлатбоев (ўсмирлар, силтаб кўтариш)
-67 кг: Ҳусинбой Матрасулов (ёшлар, даст кўтариш)
Кумуш медаль:
-67 кг: Нурилло Давлатбоев (ўсмирлар, даст кўтариш ва икки кураш)
-67 кг: Ҳусинбой Матрасулов (ёшлар, силтаб кўтариш ва икки кураш)
Бронза медаль:
-61 кг: Азизбек Шомуродов (ўсмирлар, 3 та йўналишда)
-67 кг: Диёрбек Рўзметов (ёшлар, силтаб кўтариш ва икки кураш)
Манба: МОҚ
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ