
Оғир атлетика. Бугун Муҳаммадқодир Тоштемиров жаҳон чемпионатида иштирок этади
- 12-декабр 2022, 20:08
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Оғир атлетика
Хабар берганимиздек, айни кунларда Колумбиянинг Богота шаҳрида оғир атлетика бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилмоқда.
Бугун дунё биринчилигида эркаклар ўртасида -81 кг вазн тоифасида ҳамюртимиз Муҳаммадқодир Тоштемиров юртимиз шарафини ҳимоя қилади. Спортчимиз иштирокидаги чиқиш Тошкент вақти билан соат 02:30 да бошланиши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, Муҳаммадқодир Тоштемиров "A" гуруҳида баҳс олиб боради.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ