
Одил Ҳамробеков "Навбаҳор"ни тарк этди
- 8-декабр 2024, 19:46
- Oybek Yo’ldoshev
- 1
- Футбол
31 декабрь куни "Навбаҳор" билан шартномаси якунланадиган футболчи Одил Ҳамробеков жамоани тарк этди.
Бизга маълум бўлишича, унинг кейинги жамоаси "Насаф" бўлади. Аввалроқ ҳам Ҳамробеков "аждарлар" нишонида экани ҳақида хабар берган эдик. Келаси мавсум олдига катта мақсадлар қўйиши кутилаётган қаршиликлар терма жамоа аъзосини асосий трансферлардан бири сифатида кўрмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 28 ёшли футболчи жорий мавсум Суперлигада 23 та ўйинда қатнашиб, битта гол урди ва иккита голли узатмани амалга оширди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ