"Octagon" лига собиқ чемпиони Муҳаммаджон Қурбонов бошқа промоушенда жанг қилади
- 14-май 2025, 18:40
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- MMA
-66 кг да "Octagon" лига собиқ чемпиони, ҳамюртимиз Муҳаммаджон Қурбонов(13-4)нинг мазкур промоушен билан шартномаси бекор қилинганди.
Энди ҳамюртимиз "Naiza 73" турнирида эронлик Сабир Сейдмуҳаммади(5-3)га қарши октагонга кўтарилади.
Ушбу қарама-қаршилик 30 май куни бўлиб ўтиши белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, мазкур турнирда Ҳумоюн Тўхтамуродов (12-5) ҳам иштирок этиб, Арманистон вакили Камо Унанян(7-0)га карши жанг килади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ