
ОЧЛ тарихида жамоалари энг муваффақиятли қатнашган мамлакатлар. Жанубий Корея пешқадам, Ўзбекистон эса...
- 21-октябр 2023, 13:46
- 3
- Футбол
Осиё чемпионлар лигаси тобора ўзининг авж палласига кириб бормоқда. Биз сизга 3-тур бошланиши олдидан қизиқ маълумотни эътиборингизга ҳавола этамиз.
Унга кўра, мусобақа тарихида жамоалари энг муваффақиятли қатнашган мамлакатлар рўйхатида Жанубий Корея етакчилик қилмоқда. Ушбу мамлакатнинг 13 жамоаси турнирда умумий 984 очко тўплаган.
Иккинчи поғонадаги Саудия Арабистонининг 10 клуби 865 очко йиғишга муваффақ бўлган. Кучли учликка 857 очко билан Япония якун ясаган.
Ўзбекистон клублари эса жами 367 очко тўплаган. Турнирда умумий ҳисобда 8 та жамоамиз иштирок этган.
Марҳамат, қуйида жадвал билан батафсил танишинг!

Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ