ОЧЛ. "Насаф" гуруҳ босқичига чиқса, кимлар билан ўйнайди?
- 17-январ 2022, 11:35
- Javokhir Azimov
- 2
- Футбол
"Насаф" Ўзбекистон Кубогидаги ғалабаси туфайли Осиё Чемпионлар лигаси плей-офф босқичида иштирок этиш имкониятини қўлга киритганди.
Вакилларимизга Бирлашган Араб Амирликларининг "Банияс" клуби рақиблик қилади. 15 март куни БААда ўтказиладиган учрашувда ғалаба қозонган тақдирда "аждарлар" гуруҳ босқичини "E" гуруҳидан бошлайди.
Бердиев шогирдларига мазкур квартетда "Ал-Садд", "Ал-Файсали" ҳамда "Ал-Ваҳда" жамоалари рақиблик қилиши мумкин. Фақат қаршиликлар "Банияс" устидан зафар қучиши талаб этилади.

Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ