
ОЧЛ. "Эйр Форс" - ОКМК: Жамоалар қандай рангдаги либосда ҳаракат қилади?
- 3-декабр 2023, 19:12
- Suhrob Xolbekov
- 0
- Футбол
"Эйр Форс" - ОКМК учрашуви олдидан расмий йиғилиш бўлиб ўтди. Учрашув комиссари ва ҳар иккала клуб вакиллари бўлажак ўйиннинг ташкилий масалаларини муҳокама қилишди. Эртанги баҳсда "Эйр Форс" кўк-кўк-кўк, ОКМК оқ-кулранг-оқ рангли либосда ҳаракат қилиши келишиб олинди.

Маълумот учун, ушбу учрашув куни Тошкент вақти билан 17:00 да бошланади. "Эйр Форс" гуруҳда 7 очко билан 3-ўринда турибди. Олмалиқликлар эса ҳали очко ололгани йўқ.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ