
ОЧЛ. Бугун "Навбаҳор" ва ОКМК гуруҳ босқич йўлланмаси учун Қатар клубларига қарши майдонга тушади! (Фото)
- 22-август 2023, 14:53
- 3
- Футбол
Бугун "Навбаҳор" ва ОКМК жамоаларимиз Осиё чемпионлар лигаси сўнгги саралаш босқичи доирасида ўз ўйинини ўтказади. Агар клубларимиз бу ўйинда зафар қучса, гуруҳ босқич йўлланмасини қўлга киритади.
"Навбаҳор" Қатар чемпионатида ўтган мавсум 4-ўринни қўлга киритган "Ал-Вакра" билан куч синашади. Баҳс 20:30 да старт олади.
ОКМК эса Қатар вице-чемпиони "Ал-Араби"га қарши майдонга тушади. Беллашув 22:30 да бошланади.

Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ