
Обамеянгнинг голи "Арсенал"га мағлубият келтирди (видео)
- 14-декабр 2020, 09:13
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
Англия премьер-лигасининг 12-турида “Арсенал” ўз майдонида “Бёрнли”ни қабул қилди.
Лондондаги беллашув 0:1 ҳисобида “Бёрнли”нинг ғалабаси билан якунланди. Ўйиндаги ягона голни 73-дақиқада “канонирлар” ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянг ўз дарвозасига йўллаб қўйди.
Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошархини томоша қилишингиз мумкин:
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ