Ўзбекистон даражасини машҳур терма жамоага тенглаштиришди
- Zohir Toshxo’jayev
- 0
- Футбол
ФИФАнинг навбатдаги халқаро танаффус кунларида Ўзбекистон ва Россия миллий терма жамоалари ўзаро ўртоқлик учрашувида куч синашади. Кўпчиликнинг қизиқишига сабаб бўлаётган ушбу ўйин 12 ноябрь куни Тошкентда ташкил этилади.
Россия миллий терма жамоасининг собиқ ҳимоячиси Владимир Гранат махсус интервьюда бўлажак учрашув ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб, Ўзбекистон терма жамоасига баҳо берди.
— Ўзбекистон жаҳон чемпионатида ўйнаган. Россия учун бу рақиб Эрон ёки Нигерияга нисбатан қийинроқ, деб ўйлайсизми?
— Менимча, Ўзбекистон терма жамоасини Нигерия даражасидаги рақиб деса бўлади. Чунки ёзда АҚШда ўтган жаҳон чемпионатида иштирок этди ва бу сафар ўз майдонида ўйнайди. Умид қиламанки, жуда мароқли ва зўр ўйин гувоҳи бўламиз.
— Октябрь ойидаги ўйинлардан кейин қандай хулосалар чиқариш мумкин? Ўзбекистонга қарши баҳсга қай тарзда етиб келяпмиз?
— Ҳозирча фақат айрим ўйин эпизодлари бўйича хулоса қилиш мумкин. Асосий гапни ўйиндан сўнг айтамиз. Аслида мураббийлар штабида аниқ режа бор, Ўзбекистонга қарши ўйин учун ҳам тактик дастур ишлаб чиқилган.
Энди энг муҳими — футболчилар шу режани қай даражада бажара олади, мураббийлар эса жамоанинг ҳаракатидан қай даражада мамнун бўлади, буни вақт кўрсатади.
Биз ҳали ҳам катта футболдан маълум маънода четлатилганмиз, шунинг учун ҳаддан ташқари катта, умумий хулосалар қилишга шошилмаслик керак.
— Ўйинда алоҳида эътибор қаратишни истаган футболчиларингиз борми?
— Албатта, аввало "Манчестер Сити" таркибидаги Абдуқодир Ҳусановни алоҳида кузатиш керак, бу аниқ. Шунингдек, Россия чемпионатида ўйнаб кетган йигитлар — Аббосбек Файзуллаев ва Элдор Шомуродовнинг ҳаракатлари ҳам қизиқ бўлади.