
"Ньюкасл" иш бошқарувчиси: Рафаэль Бенитес учун доим пул биринчи ўринда бўлган
- 27-июл 2019, 16:36
- 0
- Футбол
Англиянинг "Ньюкасл" клуби иш бошқарувчиси Майкл Эшли жамоа бош мураббийлик лавозимидан кетган Рафаэль Бенитес борасида фикри билан ўртоқлашди.
"Бенитес учун клубдан кўра кўпроқ пул муҳим. У энг оддий вариантни танлади. Пулни олди ва Хитойга кетди. Бу мени лол қолдирди.
Агарда у "Реал" ёки Англиянинг топ-6 жамоаларидан бирига кетганида тушунардим. Лекин барчасини пул ҳал қилди.
Менинг вазифам Рафани олиб қолиш эди. Аммо буни иложи бўлмади. Менимча, у маошини 1,5 баробарга оширилишини истади ва биз бундай қила олмаслигмизни билган. Барча ўйлайдики, у биздан кетганининг сабаби маошини етарли қилиб бермадик.
Мураббий сифатида мени ундан ҳафсалам пир бўлмади. У жуда зўр ишлади. Мени ташвишлантирган нарса, нима учун мухлислар мени Рафага қарши деб ўйлашлигида. Мен дунёдаги энг ахмоқ одам эмасман.
Қайсидур паллада биз шартнома узайтириш борасида гаплашгандик, мен унга 8 йиллик битим таклиф қилишни истагандим. Аммо у хитойликлар билан барчасини ҳал қилиб бўлган эди," - Майкл.
Маълумот учун, Рафаэль Бенитеснинг Хитойнинг "Далянь Ифан" клуби бош мураббийи бўлиб ишламоқда ва йилига 12 млн фунт маош олади.
Манба:Daily Mail