Нойер 9 сейв билан 9 йиллик натижасини такрорлади
- 8-апрел, 11:01
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
"Бавария" дарвозабони Мануэль Нойер Чемпионлар лигаси чорак финалида "Реал"га қарши илк учрашувда (2:1) жамоасининг ҳақиқий қаҳрамонларидан бирига айланди.
40 ёшли немис посбони мазкур баҳсда 9 та сейв амалга оширди. Бу унинг мюнхенликлар сафида 2020 йил ноябридан буён энг яхши кўрсаткичи бўлди.
Шунингдек, бу Нойернинг Чемпионлар лигаси плей-офф босқичида сўнгги 9 йил ичидаги энг юқори натижаси сифатида қайд этилди.
Бундан олдин у 2017 йил апрель ойида ҳам айнан "Реал"га қарши чорак финал баҳсида 10 та сейв билан янада юқори кўрсаткич қайд этган эди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ