Неймар терма жамоага чақирилмаганидан хафа: "Ҳали ҳеч нарса ҳал бўлмаган"
- 17-март, 12:51
- Oybek Yo’ldoshev
- 0
- Футбол
Неймар "Сантос" сафида ўйнаётган ҳолда Бразилия миллий терма жамоасига чақирилмаганига муносабат билдирди. У Франция ва Хорватияга қарши 26 ва 31 март кунлари бўлиб ўтадиган ўртоқлик ўйинлари учун рўйхатдан жой олмади.
"Бу ҳақда гапирмасдан қололмайман. Албатта, чақирилмаганимдан хафа бўлдим ва ранжидим.
Аммо мен ҳар куни ўз устимда ишлашда давом этяпман — машғулотдан машғулотга, ўйиндан ўйинга. Биз мақсадимизга етамиз. Жаҳон чемпионати учун якуний рўйхат ҳали шаклланмаган", — деди Неймар.
Жорий Бразилия чемпионатида 34 ёшли ҳужумчи 2 та ўйинда 2 та гол ва 1 та ассист муаллифи бўлган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ