
Неймар: Пелегача футбол оддий спорт тури эди"
- 30-декабр 2022, 04:01
- Suhrob Xolbekov
- 0
- Футбол
ПСЖ футболчиси Неймар вафот этган Пеле ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди. У инстаграм саҳифаси орқали ватандоши ҳақида пост қолдирди.
"Пелегача 10 шунчаки рақам бўлган. Мен бу иборани қаердадир эшитганман. Аммо менимча, Пелегача футбол шунчаки спорт тури бўлган. У ҳаммасини ўзгартирди. Пеле футболни санъатга, ўйин-кулгуга айлантирди. Бразилия ва футболни дунёга танитди," - деди 30 ёшли футболчи.
Аввалроқ, Неймар терма жамоадаги 77-голини киритиб, бу борада Пелега етиб олганди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ