Неймар ҳакамдан норози бўлди: "У ўзини ўйин юлдузи деб ҳисоблайди"
- 3-апрел, 11:51
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
"Сантос" ҳужумчиси Неймар Бразилия чемпионатининг 9-туридан ўрин олган "Ремо"га қарши баҳсдан кейин ҳакамликдан норозилигини билдирди.
Учрашувни бош ҳакам Савио Перейра Сампайо бошқариб борди. Ўйиннинг 86-дақиқасида Неймар марказда унга нисбатан қоидабузарлик ишлатилган вазиятдан кейин сариқ карточка олди. Бразилиялик футболчи ердан тез туриб, рақиб томон йўл олган ва шу ҳолат учун огоҳлантирилган.
"Бу адолатсизлик. Мени мутлақо асоссиз тарзда йиқитишди. Бу биринчи эмас, учинчи ёки тўртинчи фол эди. Мен рақиб томон бордим ва сариқ карточка олдим.
Савио шундай ҳакам. У ўйиннинг юлдузи бўлишни истайди, футболчиларга катта ҳурматсизлик қилади. Гаплашишни ҳам, мулоқот қилишни ҳам хоҳламайди. У ўзини ўйинни тўлиқ бошқарадиган ягона одам деб ҳисоблайди", — деди Неймар.