
Неймар: Биз бир-биримиздан узоқмиз
- 4-июн 2024, 19:12
- Karim Xudayqulov
- 0
- Футбол
"Ал-Ҳилол" клуби ҳужумчиси Неймар "Интер Майами" футболчиси Лионель Месси билан муносабати ҳақида гапирди.
"Бир-биримиздан узоқмиз, аммо ҳали ҳам кўп мулоқот қиламиз ва суҳбатлашамиз.
Биз бир-биримиз учун хурсандмиз. Унвон ҳақида гапирганда, у мени чемпионлигим билан табриклади.
У ажойиб йигит ва мен учун намуна. Лео менинг кумирим ва дўстим", - деди бразилиялик вингер.
Қайд этиш лозим, Неймар ҳамда Месси ПСЖ ва "Барселона"да биргаликда тўп тепишган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ