Немис клублари 7 йил олдинги натижани такрорлади
- 26-феврал 2021, 10:07
- 0
- Футбол
Европа Лигасида тўп сураётган "Байер" ва "Хоффенхайм" клублари турнирнинг 1/16 финал босқичи юришини тўхтатишди.
"Байер" "Янг Бойз" клубига иккала ўйинда ҳам (3:4, 0:2) мағлуб бўлди, "Хоффенхайм" эса "Мольде"ни (3:3, 0:2) навбатдаги босқичга кузатиб қўйди.
Шундай қилиб Бундеслига клублари турнир тарихида 2013/14 мавсумдан сўнг иккинчи бор 1/8 финал босқичида иштирок этмайди.
Ўшанда, "Вольфсбург" плей-офф босқичида АЕКга мағлуб бўлган эди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ