
Назорат ўйинида "Насаф"дан омад юз ўгирди
- 27-январ 2024, 23:19
- Shuhratbek Jo’rayev
- 2
- Футбол
“Насаф” клуби бугун Анталияда навбатдаги назорат учрашувини Польшанинг “Брук-Бет Термалика” клубига қарши ўтказди.
Учрашувда Едрасик (38) ва Гарасек (67) томонидан урилган голлар польшаликларга 2:0 ҳисобидаги ғалабани келтирди.
"Насаф": Зафар Сафаев, Шуҳрат Муҳаммадиев, Игорь Голбан, Ғолиб Ғайбуллаев, Шароф Муҳитдинов, Акмал Мозговой, Жамбули Жигаури, Виктор Да Силва, Ойбек Бозоров, Темур Чогадзе, Ислом Кенжабоев.
Захирадан майдонга тушганлар: Мурод Раҳматов, Марко Станоевич, Сидиқов, Нарзуллаев, Нодир Мукаров, Шахзод Акрамов
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ