
"Навбаҳор" Қозоғистон клубига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушди
- 14-январ 2024, 00:47
- Shuhratbek Jo’rayev
- 1
- Футбол
Туркиянинг Анталия шаҳрида ўқув-машғулот йиғинини олиб бораётган “Навбаҳор” клуби у ердаги дастлабки ўртоқлик учрашувини Қозоғистоннинг “Қизилжар” жамоасига қарши ўтказди.
Ушбу беллашувда дарвозаларга жами учта гол урилди. Якуний ҳисоб эса 2:1 “Қизилжар” фойдасига. “Навбаҳор”дан ягона гол муаллифи Азим Аҳмедов ҳисобига ёзилди.
Самвел Бабаян жамоасининг навбатдаги учрашуви 17 январь куни Жанубий Африканинг “Гэлакси” клубига қарши ўтказилади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ