"Навбаҳор" Норхоновнинг голи эвазига РПЛ клубини мағлуб этди
- 20-январ 2023, 14:54
- 2
- Футбол
Янги мавсумга Туркияда тайёргарлик кўраётган "Навбаҳор" жамоаси "Нижний Новгород"га қарши ўгртоқлик учрашувида майдонга тушди. Мазкур баҳсда "лочинлар" 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Беллашувдаги ягона голни наманганликларнинг янги ҳужумчиси Шоҳруз Норхонов киритди. Жамшид Искандеровнинг чиройли пасини форвард бош билан дарвозага жойлаб қўйди.
Ўртоқлик учрашуви.
"Нижний Новгород" – "Навбаҳор" 0:1
Гол: Шоҳруз Норхонов (16)
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ