"Насаф" - "Навбаҳор" учрашувига кириш бепул
- 30-май 2019, 11:50
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 6
- Футбол
Хабарингиз бор эртага Ўзбекистон Лига кубогига расман старт берилади. Дастлабки турдан ўрин олган учрашувлардан бири шубҳасиз Қаршида “Насаф” ҳамда “Навбаҳор” жамоалари ўртасида кечади.
“Аждарлар” матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан ушбу ўйинга кириш мутлақо бепул. Учрашув олдидан эса махсус концерт дастури ҳам ташкил этилади.
Эслатиб ўтамиз, “Насаф” – “Навбаҳор” ўйини эртага 31 май куни соат 19:15да бошланади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ