"Наполи" хавбекини 50 миллион еврога баҳоламоқда
- 8-июл 2020, 19:11
- 0
- Футбол
Gazetta dello Sport нашри хабарига кўра, "Наполи" ёзда ярим ҳимоячи Ирвинг Лосанони сотиб юборишни режалаштирмоқда.
Мексикалик футболчи хизматларига "Эвертон" клуби қизиқиш билдирмоқда. Аммо инглиз клуби хавбек трансфери учун неаполликлар талаб қилаётган 50 миллион еврони тўламоқчи эмас.
Жорий мавсумда Лосано А Серияда 20 та ўйинда майдонга тушиб, 3 гол ва 1 голли узатма берди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ