
Мюллерга АПЛ клубидан таклиф тушмоқда
- 8-феврал 2022, 10:47
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
"Бавария" ҳужумчиси Томас Мюллер фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттириши мумкин.
Bild нашрининг хабар беришича, 32 ёшли германиялик футболчининг хизматларига "Ньюкасл" жиддий қизиқиб қолган. “Қарғалар” аллақачон ушбу футболчининг трансфери масаласида немис гранди билан алоқага чиқишган.
Мюллернинг “Бавария” билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган. Унинг трансфери эса “Ньюкасл”га тахминан 25 миллион еврога тушиши мумкин.
Томас жорий мавсум “Бавария” сафида жами 30 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 10 та гол ҳамда 20 та голли узатма ёздириб қўйди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ