
МЮ собиқ футболчиси "Вильярреал" сафига кўчиб ўтди
- 30-декабр 2023, 21:28
- Karim Xudayqulov
- 0
- Футбол
Эрик Байи "Вильяяреал" сафига йўл олди.
Испания клуби 29 ёшли футболчи билан шартнома имзоланганини эълон қилди.
Битим 2025 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади.
Аввалроқ, "Бешиктош" ҳамда Эрик Байи ўзаро келишув асосида шартномани бекор қилганди. Жорий мавсумда Байи Туркия чемпионати доирасида 5 учрашувда майдонга тушган.
МЮ собиқ футболчиси 2014-2016 йиллар оралиғида "сариқ сув ости кемаси" таркибида тўп тепган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ