МЮ Мэддисон трансферидан воз кечди
- 11-феврал 2020, 06:27
- 0
- Футбол
"Лестер" ярим ҳимоячиси Жеймс Мэддисон "Манчестер Юнайтед" шорт-листидан чиқарилди. Бу ҳақида Daily Express нашри хабар бермоқда.
Манба маълумотига кўра, 23 ёшли хавбек "тулкилар" билан шартномасини узайтиришга яқин турибди. Айни шу сабаб МЮ бошқа номзодларга юзланиб кўрмоқчи.
Жорий мавсумда Мэддисон "Лестер" либосида АПЛ баҳслари доирасида 24 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол киритишни уддалади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ