Мусиала "Бавария" тарихида ЕЧЛда гол урган энг ёш футболчига айланди
- 24-феврал 2021, 01:59
- Abdullajon .
- 0
- Футбол
Мюнхеннинг "Бавария" клуби Европа Чемпионлар Лигаси 1/8 финали доирасида Римнинг "Лацио" клуби билан тўқнаш келди. Голларга бой ўтган учрашувнинг 1-бўлимида мюнхенликларнинг ёш аъзоси Жамал Мусиала Пепе Рейна қўриқлаётган дарвозани ишғол қилди.
Шу тариқа, ёш вундеркинд "Бавария" тарихида ЕЧЛда гол урган энг ёш футболчига айланди. Маълумот учун, футболчи 2 кундан сўнг 18 ёшни қарши олади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ