Муҳаммад Салоҳ Роналду ортидан бормоқда
- 22-июн 2020, 14:14
- Zohir Toshxo’jayev
- 0
- Футбол
Англия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Уэйн Руни “Ливерпуль” юлдузи Муҳаммад Салоҳнинг ўйинига юқори баҳо берди.
- Муҳаммад Салоҳ Роналду “Манчестер Юнайтед”да қилган ишларни амалга ошира бошлади. У ҳар доим ҳам ҳимоячиларга ёрдам бериш учун ортга қайтавермайди. Лекин доим рақибга хавф солиб туради. Айниқса, қарши ҳужумда ундан қўрқиш керак, - дейди Руни.
“Ливерпуль” таркибига 2017 йили “Рома”дан олиб келинган Салоҳ 144 та ўйинда 91 та гол урди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ