
Моуриньодан воз кечган "Тоттенхэм" сафарда мағлубиятга учради
- 8-май 2021, 18:27
- Javokhir Azimov
- 0
- Футбол
Англия Премьер-лигаси 35-туридан ўрин олган "Лидс Юнайтед" - "Тоттенхэм" учрашуви ўз ниҳоясига етди. Унда мезбонлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Стюарт Даллас тезкор голи билан ҳисобни очган бўлса, Сон 25-дақиқада тарози паллаларини тенглаштирди. Биринчи бўлим якунига қадар Патрик Бэмфорд жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, 84-дақиқада Родриго аниқ зарбаси билан ўз исмини таблога ёздириб қўйди.
Шу тариқа, "шпорлар" 5-ўринга кўтарилиб олиш имкониятини қўлдан чиқарди. Ҳозирда улар ҳисобида 56 очко мавжуд. Ўз уйида ғалаба қозонган лидсликлар 50 очко тўплаб, 9-поғонага кўтарилиб олди.
{game}3411692{/game}
{online}3411692{/online}
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ