- #Ювентус
- #Рома
- #Жозе Моуриньо
- #Италия
- #А Серия
- #Элдор Шомуродов
- #Легионерларимиз
- #Мхитарян
- #Николо Дзаньоло
- #Тэмми Абрахам
Моуриньо "Ювентус"га қарши баҳсда ҳужумчилардан бирини ўзгартиради. Олдинги чизиқда кимлар ўйнайди?
- 9-январ 2022, 11:45
- Bekzod Isayev
- 0
- Футбол
Бугун Италия чемпионати 21-туридан "Рома" - "Ювентус" баҳси бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан 22:30да бошланади.
"Lagazzettadellosport" нашри Жозе Моуриньо туринликлар билан беллашувда таркибда ўзгариш қилишини маълум қилди. Унга кўра португалиялик мутахассис ҳужумда Тэмми Абрахам ва Генрих Мхитарян тандемини майдонга тушириши тахмин қилинган.
Авваллари олдинги чизиқда Абрахам ва Дзаньоло жуфтлиги ҳаракат қилаётганди. Бу гал мураббий ҳужумчилардан бирини алмаштиришга қарор қилган. Аммо Моуриньода иккинчи таймда захирадан ўйинга қўшилаётган соф ҳужумчи Элдор Шомуродов ҳам бор.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ