
Моуриньо саккизинчи уринишда мағлуб этилди
- 20-декабр 2020, 23:27
- 0
- Футбол
"Лестер" АПЛнинг 14-турида "Тоттенхэм" (2:0) устидан ғалаба қозонди.
Ушбу беллашув Жозе Моуриньо ва Брендан Рожерснинг саккизинчи қарама-қаршилиги бўлди.
Бунгача, Рожерс "Ливерпуль" ва "Лестер" устози сифатида португалиялик мутахассис билан 7 марта тўқнаш келиб, 5 та мағлубиятни қабул қилиб олган ва 2 дуранг қайд этганди.
Шу тариқа, "тулкилар"нинг бош мураббийи фаолияти давомида илк бор Моуриньо жамоасини енгди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ