Моуриньо Винисиуснинг норозилигига муносабат билдирди
- Zohir Toshxo’jayev
- 0
- Футбол
«Реал» ҳужумчиси Винисиус Жуниор Чемпионлар лигасида «Рома»га қарши сафар ўйинида алмаштирилганидан мамнун қолмади. Мадрид клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо учрашувдан сўнг бу ҳолатга ўз муносабатини билдирди.
«Винисиуснинг реакциясими? Унинг норози бўлиши – оддий ҳолат. Агар у шишани отганида, бу менга ёқмасди. Лекин ранжиши, хафсаласи пир бўлиши – бу табиий.
Энг муҳими, ўйиндан кейин у жамоа ғалабасидан жуда хурсанд эди», – дея Моуриньонинг сўзларини матбуот анжуманида AS нашри келтиради.
Эслатиб ўтамиз, «Реал» Римдаги ўйинда «Рома»ни 4:3 ҳисобида мағлуб этди. Винисиус Жуниор 59-дақиқада майдонни тарк этиб, унинг ўрнига Эндрик майдонга туширилди.
Ёш бразилиялик футболчи ўйин тақдирини ҳал қилган фаолияти билан ажралиб турди – у битта гол урди ва битта голли узатма берди. Ушбу натижа эвазига Эндрик учрашувнинг энг яхши ўйинчиси деб топилди.