"Монако" "Страссбур" ярим ҳимоячиси Юссеф Фофани билан шартнома имзолади. Бу ҳақида клуб расмий сайти хабар бермоқда.
21 ёшли франциялик футболчи монегасклар билан 2024-йилгача мўлжалланган келишувга имзо чекди. Ушбу трансфер нархи ҳақида маълумотлар очиқланмаган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ, "Монако" Лига 1 нинг яна бир вакили "Бордо" хавбеки Орельен Чуаэминини харид қилган эди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ