Моҳинабону Абдуллаева жаҳон чемпионати финал жангида рингга кўтарилди
- 22-апрел 2021, 21:15
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- Бокс
Польшада бокс бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўз якунига етиб бормоқда. Бугун мусобақа доирасида қизлар ўртасида финал жанглари бўлиб ўтмоқда.
Хабар бериб ўтганимиздек, -64 кг вазнли боксчимиз Моҳинабону Абдуллаева барча рақибаларини мағлуб этган ҳолда финалгача етиб келди. Ҳал қилувчи жангда у россиялик Азалия Аминевага қарши тўқнаш келди ва 0:5 ҳисобида имкониятни бой берди. Бу орқали, Моҳинабону жаҳон чемпионатининг кумуш медалига сазовор бўлди.
Аввалроқ бошқа бир боксчи қизимиз Нигина Ўктамова (-54 кг) жаҳон чемпионатининг олтин медали соҳибасига айланганди.
Шу тариқа, боксчи қизларимиз ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатини 1 та олтин, 1 та кумуш ва 4 та бронза медали билан тугатадиган бўлишди.
Эртага ўғил болалар ўртасида финал жанглари ташкил этилади.
Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати