Модрич - "эл-класико"лар тарихида майдонга тушган энг қария футболчи!
- 28-октябр 2023, 22:01
- Karim Xudayqulov
- 0
- Футбол
Ла Лига 11-туридан ўрин олган "Барселона" - "Реал" баҳси якунига етди. Мазкур беллашувда меҳмонлар 1:2 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди.
"Кўк-анорранглилар" сафида Гюндоган гол муаллифи бўлди. "Қаймоқранглилар"нинг икки голи Жуд Беллингем номига қайд этилди.
Қайд этиш лозим, иккинчи бўлимда захирадан ўйинга қўшилган Модрич "эл-класико"лар тарихида майдонга тушган энг қари футболчига айланди - 38 ёш 47 кун.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ