
"Милан" ҳужумчиси рақамини ўзгартирди
- 10-июл 2019, 13:00
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
"Милан" клуби ҳужумчиси Кшиштоф Пёнтек янги мавсумда янги рақам остида тўп сурадиган бўлди.
Клуб расмий сайти тарқатган хабарга кўра польшалик футболчи 19-рақамни 9-рақамга алмаштирди. Таъкидлаш керакки, “россонерилар” сафида ушбу рақамда Марко ван Бастен, Филиппо Индзаги, Жорж Веа, Патрик Клюйверт ва Фернандо Торрес каби машҳур футболчилар ҳаракат қилишган.
Маълумот учун, Пёнтек ўтган мавсум А Серияда жами 37та ўйинда майдонга тушди ва 22та гол уришга эришди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ