Европа лигаси. «Милан» ва «Байер» йирик ҳисобда ғалаба қозонди, «Лион» эса «Кристал Пэлас»ни мағлуб этди
- Muhammadqodir Ruzmatov
- 0
- Футбол
Европа лигаси умумий босқичининг 2-туридан ўрин олган бир қатор учрашувлар якунланди.
Улардан бирида «Милан» сафарда «Зальцбург»ни 4:0 ҳисобида мағлуб этди. Ғолиблар сафида Альфаджо Сиссе хет-трик қайд этди, Гонсалу Рамуш эса яна бир гол муаллифи бўлди.
Шунингдек, «Байер» ҳам сафарда «Лех»ни худди шу ҳисобда — 4:0 мағлубиятга учратди. Патрик Шик дубль қайд этган бўлса, Малик Тиллман ва Ибрагим Маза биттадан гол урди.
Параллел кечган баҳсда эса Арсен Захарянсиз майдонга тушган «Реал Сосьедад» сафарда «Юнион Сент-Жиллуаз» билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Беньят Туррьентес меҳмонларни олдинга олиб чиққан бўлса, Секу Кейта мезбонларга дурангни тақдим этди.
Яна бир учрашувда «Лион» ўз майдонида «Кристал Пэлас» қаршилигини енгиб, 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Ғолиблар сафида Корантен Толиссо, Эрнест Нуама ва Павел Шульц гол урди. Меҳмонлар таркибида эса Йереми Пино ва Дайти Камада ўз номларини таблога ёздириб қўйди