
- #Испания
- #Ювентус
- #Манчестер Юнайтед
- #Англия
- #Атлетико
- #Барселона
- #Италия
- #А Серия
- #Трансфер янгиликлари
- #АПЛ
- #Ла Лига
- #Хетафе
- #Мэйсон Гринвуд
Мэйсон Гринвудга "Барса" ва "Атлетико"дан ташқари А Серия гранд клуби ҳам қизиқиш билдирмоқда
- 23-март 2024, 16:42
- 0
- Футбол
Трансфер ҳуқуқи "Манчестер Юнайтед"га тегишли бўлган, ҳозирда "Хетафе" шарафини ҳимоя қилаётган Мэйсон Гринвудга Италиядан харидор клуб топилди. "La Gazzetta dello Sport" нашрининг хабар беришича, ёш футболчига Туриннинг "Ювентус" жамоаси ўз сафига қўшиб олмоқчи.
Гринвудга "Юве"дан ташқари Испаниянинг "Барселона" ва "Атлетико" клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда. Ҳозирча МЮ ҳам Мэйсонни сотиб юбориш вариантларини кўриб чиқмоқда.
Маълумот ўрнида, англиялик футболчи жорий мавсум Ла Лиганинг 24 ўйинида 6 гол ва 5 ассистни ўз номига расмийлаштириб қўйди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ